10 Январ 2025 йил 1926

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, тизимда коррупциоген ҳолатларга барҳам беришга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Авазбек Иномов томонидан бошқарма аппарати соҳавий хизматлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирокида видерконференцалоқа тизими асосида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, тизимда содир этилиши мумкин бўлган турли коррупциоген ҳолатларни олдини олиш, мурожаатлар билан ишлашда сансоларликка йўл қўймаслик, таъмагирлик ва бошқа шунга ўхшаш нохуш ҳолатларни олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бунда, Келгусида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашишнинг замонавий усул ва услубларини жорий қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар, хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хизмат текширувларини чуқур таҳлиллар асосида синчковлик билан ўтказиш, бу йўналишдаги текширувларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, хизматга совуққонлик билан қараш, порахўрлик ва таъмагирлик ҳамда бошқа шу каби коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, уларнинг ҳар қандай мурожаатлари юзасидан сансоларликка йўл қўймасдан, тез ва сифатли текширувни ўтказиб, белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали мурожаатнинг натижасини маълум қилишнинг қатъий талабларига риоя қилиниши борасида зарурий кўрсатмалар берилди.


Text to speech