8 Январ 2025 йил 1620

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигида навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов бошчилигида барча ўринбосарлар, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, видеоконференцалоқа шаклида ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарияти иштирокида қуйидаги масалаларни танқидий ва таҳлилий муҳокама қилинди:

- маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олишга доир галдаги вазифалар, шу жумладан:

-содир этилаётган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш;

-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирларни кучайтириш;

-вилоят ҳудудида содир этилаётган жиноятларнинг "маҳаллабай" ҳамда "соҳабай" муҳокамасини ташкил этиш;

-қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш, очилмаган жиноятларни фош этиш, олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикасини амалга ошириш;

- тергов сифатини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қонунийликни таъминлаш;

- 102 қисқа рақамига, ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига, шунингдек, ўтказилаётган сайёр қабулларда келиб тушаётган мурожаат, ариза ва хабарларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;

-жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, шу жумладан "қизил" ва "сариқ" маҳаллаларда тезкор ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш;

-илгари судланганлар, профилактик ва пробация ҳисобида турувчи, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан манзилли ишлаш;

-яшаш, ишлаш, ўқиш ёки бошқа сабаблар билан узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар билан ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш;

- шахсий таркибнинг яқин қариндошлари иштирокида учрашувлар ўтказиб, ходимларнинг оилавий ҳамда ижтимоий муаммоларини аниқлаган ҳолда манзилли чора тадбирлар белгилаган ҳолда, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликни таъминлаш, коррупциоген ҳолатларга йўл қўймаслик каби масалалар кўриб чиқилди.

Якунда, кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти ва шахсий таркибга аниқ топшириқлар берилди.

Text to speech