9 Январ 2025 йил 1896

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда унинг қуйи тузилмаларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Дастлаб, ташриф буюрганлар эътиборига Бухоро вилояти мусиқали драма театри жамоаси томонидан мустақиллик йўлида курашган жадидларимиз ҳаётига бағишланган “Фитрат” номли спектакль намойиш этилди.

Тадбирда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Авазбек Иномов сўзга чиқиб, ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси борасидаги ижобий ишлар ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг, ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, нафақага чиққан ходимларни кузатиш маросими ўтказилди.

Шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришда юқори натижаларга эришиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига миннатдорчилик эълон қилиниб, эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech