26 Июн 2024 йил 1632

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигида Ички ишлар вазирлиги Академияси курсантлари билан учрашув ўтказилди

Таълимда назария ва амалиёт уйғунлиги муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада, Ички ишлар вазирлиги томонидан ўқув танишиш ва иш ўрганиш амалиётини ташкил этиш ва ўташ тартибига доир курсантлар билимларини мустаҳкамлаш, уларга ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолиятини ўргатиш жараёнлари юқори савияда ташкил этилмоқда.

Бугун, Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигида Ички ишлар вазирлиги Академиясининг жами 102 нафар 1 ва 2-ўқув курси курсантлари билан ташкил этилган учрашув ҳам ушбу ишларнинг узвий давоми бўлди.

Ўқув амалиётини ташкил этиш юзасидан ўтказилган йўриқномада бошқарма бошлиғи дастлаб, ички ишлар ходими бўлиш нақадар шарафли касб эканлигини алоҳида эътироф этиб, халқимиз тинчлиги фуқароларимизнинг фаровон турмушида айнан ички ишлар органлари ходимларининг фидокорона меҳнатлари борлигини, шуни инобатга олган ҳолда бўлажак ходимлар мард, жасур, ўз ватанини чиндилдан севувчи фарзандлар бўлиб етишишлари кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, курсантларнинг амалиёт даврида қонунчилик ва тартиб интизомга риоя этишлари, юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Text to speech