1 Феврал 2025 йил 646

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов бошчилигида 3-секторга қарашли Ғиждувон туманида амалга оширилаётган кенг кўламли манзилли ишлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов бошчилигида Ғиждувон туманида вилоят Ички ишлар бошқармасидан бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан бир қатор манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, бошқарма бошлиғи мазкур ишларнинг боришини кўздан кечириш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш, "Обод ва хавфсиз хонадон" тамойили асосида маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг кўламли тозалаш-ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштиришга доир ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, 2025 йилни "Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш йили" деб эълон қилинганлиги, ушбу қарор бўйича маҳалла еттилиги ҳамда бошқа мутасаддилар зиммасига юклатилган вазифаларни бирма бир тушунтириб берди.

Бошқарма бошлиғи туманнинг "Саидкент", "Хатича" ва Ғовшун маҳаллари бўйлаб кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юриб, чорвачиликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича "Сайхунобод тажрибаси"дан фойдаланишни аҳоли орасида оммалаштириш борасида ўзининг тавсия ҳамда кўрсатмаларини берди.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларнинг бандилигини таъминлаш, моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида сектор раҳбари бошчилигида ҳудудларда кичик тадбиркорлик, тикув цехларини барпо қилган ҳолда касаначилик тизимини ҳам кенгайтириш масалалари кўтарилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар билан бўлган суҳбатда ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммолар ва маҳалладаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни бирма бир қайд этиб, муаммоларни тезкорлик билан ижобий ҳал қилиш, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш борасида масъулларга топшириқлар берди.

Маҳаллаларда мавжуд мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларида замонавий видео кузатув камералари ва қуёш панелларини ўрнатиш, Миллий Гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш хизматининг қўриқлов тизимларига уланишнинг афзалликлари хусусида тарғибот тадбирларини кучайтириб, манзилли ишларни олиб бориш, ҳудудларни тозалаш ободонлаштириш, кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, кўкаламзорлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш, янги боғлар яратиш, қишлоқ хўжалиги ерларида агротехник тадбирлар олиб бориш, ариқ ва зовурларни тозалаш, бетонлаштириш, боғ токзорларни тозалаш, буташ каби ишларни бажариш юзасидан ҳам вазифалар юклатилди.

Аҳоли хонадонлари, боғ-токзорлар ораларида, фермер хўжаликларининг дала майдонлари четларида кичик ҳажмли иссиқхоналар барпо этиш орқали озиқ-овқат заҳиралари ҳамда хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Халқаро аҳамиятга эга М37 автомобиль йўли ёқасида қурилган ноқонуний қурилмалар ҳамда белгиланган тартиб асосида ўрнатилмаган турли реклама банерларини бартараф қилиш, йўл ёқаларида ҳам кўп йиллик манзарали дарахт кўчатларини экиш бўйича топшириқлар берилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов бошчилигида бу каби манзилли ишлар вилоят 3-секторга қарашли Шофиркон ҳамда Вобкент туманлари, шунингдек барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларда ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech