24 Август 2024 йил 1072

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Шофиркон туманида ўрганишлар олиб борди

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳудудларда бўлиб, туман сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар, маҳаллалар "еттилик" вакиллари шунингдек, аҳоли билан бевосита учрашувлар ўтказиб, мавжуд муаммоларга ечим изламоқда.

Бугун, 24 август куни ҳам Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов вилоят 3 сектор ҳудудига қарашли Шофиркон туманида бўлиб, аҳолинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ечим топиш, туман ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бошқарма бошлиғининг дастлабки манзили туман деҳқон бозори бўлди.

Бозор ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизли ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, йўлларни таъмирлаш, бозор ҳудудини тўлиқ кузатиш имкониятига эга бўлган замонавий кузатув камераларини ўрнатиш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Шундан сўнг, вилоят 3 сектор раҳбари Шофиркон туманининг "Қайрағоч" маҳалласида ўрганишлар олиб борди. Буерда янгидан қурилаётган "Қайрағоч" маҳалласи биносининг қурилиш жараёнлари билан танишди.

Бошқарма бошлиғи янгидан қад ростлаётган иншоотни замон талаблари асосида, маҳалла вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси фойдаланиши учун қулай тарзда тез ва юқори сифат асосида қуриб фойдаланишга топшириш зарурлиги борасида масъулларга манзилли топшириқлар берди.

Шунингдек, ушбу маҳалла аҳолисининг муқобил электр энергияси манбаларидан ҳамда энергия тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда қуёш панелларини ўрнатиш тажрибаси ўрганилиб, бу борадаги ишларни ҳудуддаги бошқа хонадонларга ҳам татбиқ этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

"Қайрағоч" маҳалласидаги ўрганиш давомида бошқарма бошлиғи ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминловчи сув иншооти фаолиятини ҳам ўрганди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Шофиркон туманидаги ўрганишлари доирасида туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда "Кўришкент" маҳалласида янгидан қад ростлаётган Оилавий шифокорлик пунктининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.

Ушбу иккала бинони тез фурсатда замон талаблари асосида аҳоли фойдаланиши учун топшириш борасида мутасаддиларга манзиллари аниқ қилиб белгиланган топшириқлар берилди.

Бошқарма бошлиғининг бу каби ўрганишлари, вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманларида, шунингдек, бошқа шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларида босқичма босқич амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech