26 Декабр 2024 йил 1962

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти иштирокида навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди

Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда бошқарма бошлиғининг тегишли ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, кунлик тезкор-тергов гуруҳи аъзолари, видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудидий ички ишлар органларининг тезкор ва тергов гуруҳига, кундузги ҳамда тунги патруллик йўналишларида хизматга жалб этилган масъул раҳбарлар ва шахсий таркиб иштирок этди.

Муҳокамада:

-кундалик тушаётган мурожаатлар билан ишлаш;

-жиноят ва ҳуқуқбузарликларга оид иш юритувига олинган ҳужжатлар юзасидан белгиланган муддатларда қонуний қарорлар қабул қилишни таъминлаш;

-тезкор-тергов гуруҳига жалб этилган шахсий таркибнинг суткалик фаолиятини алоҳида назорат қилиш;

-кундузги ҳамда тунги патруллик йўналишларида хизматга жалб этилган ходимларнинг хизмат фаолиятида натижадорликка эришиш;

-навбатчилик қисмига келиб тушаётган ҳар бир мурожаат юзасидан ўз вақтида ҳодиса содир бўлган жойига етиб бориш, мурожаатларни тўла ва тезкорлик билан ўрганиб, тегишли терговга қадар текширув ҳаракатларини сифатли амалга ошириш;

Президент арчаси ўрнатилган янги йил байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда хавфсизлик, йўл ҳаракати ҳамда ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган ҳар-бир масала юзасидан соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech