12 Август 2024 йил 1975

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов иш самарадорлигини оширишга қаратилган муҳокама йиғилишини ўтказди

Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этишди.

Тезкор йиғилишда Ички ишлар бошқармасида хизматни ўташ тартиби, мурожаатлар, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар юзасидан ариза ва хабарларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, назорат ва ижрочилик интизомини кучайтиришга доир масалалар кўриб чиқилди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Бошқарма бошлиғи ўз сўзида интизом, фидойилик биринчи галда раҳбарларнинг ўзида кўриниши кераклигини алоҳида таъкидлаб, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари биринчи навбатда ўзлари қўл остидаги ходимларга намуна кўрсатиб иш самарадорлигини оширишга доир тизимни ишлаб чиқиб, шу асосда хизматни ташкил этиши кераклиги борасида ўзининг топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

Энг асосийси, шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашиш, хизматга совуққонлик билан қараш, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда бошқа шу каби коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, уларнинг ҳар қандай мурожаатлари юзасидан сансоларликка йўл қўймасдан, тез ва сифатли текширувни ўтказиб, белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали мурожаатнинг натижасини маълум қилишнинг қатъий талабларига риоя қилиниши юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи "ходимбай" тизими асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида фаолият олиб бораётган ҳар-бир ходимнинг оилавий шароитини ўрганиш, мавжуд муаммоларига ечим топиш юзасидан бажариш манзиллари аниқ белгилаб берилган топшириқлар берди.

Якунда кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, ҳудудий ички ишлар органларига масъул этиб бириктирилган соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech