3 Сентябр 2024 йил 357

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов иш самарадорлигини оширишга доир навбатдаги муҳокама йиғилишини ўтказди

Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этишди.

Бунда, Ички ишлар бошқармасида хизматни ўташ тартиби, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар юзасидан ариза ва хабарларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, назорат ва ижрочилик интизомини кучайтиришга доир масалалар кўриб чиқилди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда ҳар бир соҳавий хизмат йўналиши бўйича жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар ҳамда иш самарадорлигини ошириш борасидаги таклифлар ишлаб чиқилиб, масъул раҳбарлар томонидан презентация қилиниши юзасидан топшириқлар берилди.

Бошқарма бошлиғи ўз сўзида интизом, фидойилик биринчи галда раҳбарларнинг ўзида кўриниши кераклигини алоҳида таъкидлаб, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари биринчи навбатда ўзлари қўл остидаги ходимларга намуна кўрсатиб иш самарадорлигини оширишга доир тизимни ишлаб чиқиши, шу асосда хизматни ташкил этиш лозимлигини таъкидлади

Энг асосийси, шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашиш, хизматга совуққонлик билан қараш, порахўрлик ва таъмагирлик ҳамда бошқа шу каби коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, уларнинг ҳар қандай мурожаатлари юзасидан сансоларликка йўл қўймасдан, тез ва сифатли текширувни ўтказиб, белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали мурожаатнинг натижасини маълум қилишнинг қатъий талабларига риоя қилиниши юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, "Билимлар куни" ҳамда яқин кунларда вилоят ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган бошқа оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларга барҳам бериш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш борасида ҳам топшириқлар берилди.

Text to speech