4 Июн 2025 йил 1127

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида бир неча масалалар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди

Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари иштирок этди

Йиғилишда:

-мурожаатлар билан ишлаш, "E-material" электрон платформасига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш;

-ташаббус билан аниқланадиган жиноий ҳолатлар юзасидан тезкор тадбирлар самарадорлигини ошириш, мавҳум ҳолатда содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, тўғридан тўғри жиноят аломати кўриниб турган ариза ва хабарлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини сифатли ва тўлақонли ўтказиш;

-қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш бўйича тезкор тадбирларни кучайтириш;

-жиноятларни яшириш билан боғлиқ ҳар қандай салбий ва тизимли камчиликларга барҳам бериш;

-умумий, якка ва виктимологик профилактик тадбирларни кучайтириб, жиноятдан жабрланиб қолиши эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлаш алоҳида ишлаш ва уларнинг жиноят қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш чораларини кўриш;

-олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, айниқса ўғрилик, фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ, йўл транспорт ҳодисалари, оилавий зўравонлик ва бошқа турдаги оила-турмуш доирасида содир этилаётган жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирларни кучайтириш;

-хотин-қизлар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларни танқидий кўриб чиқиш;

-кўча ва жамоат жойларида, маст ҳолда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш мақсадида кунлик қарорлар асосида куч-воситаларнинг дислокациясини ўзгартириб бориш;

-руҳий касаллар ва сурункали равишда спиртли ичкилик ичишга ружу қўйган шахслар билан ишлаш;

-Қўриқлаш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган қўриқлов тизимига уланишнинг афзалликлари хусусида тарғибот тадбирларини кучайтириб манзилли ишларни олиб бориш орқали техник ва жисмоний қўриққа олиш бўйича манзилли ишларни тўғри ташкиллаштириш;

-ғалла ўрим-йиғим тадбирлари давомида йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, бошоқли дон маҳсулотларининг ҳамда бугунги кунда йиғиштириб олинган пилла хом ашёсининг талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолатларни барвақт олдини олиш;

-"Долзарб 90 кунлик" доирасида ёшлар ҳамда вояга етмаганлар билан ишлаш, ёзги оромгоҳларда ёшларнинг намунали ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш;

-ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўтказилиши эълон қилинган ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилиши назарда тутилган барча махсус, тезкор ҳамда профилактик тадбирларни ўз ичига олган, “Долзарб бир ойлик” давомида амалга ошириладиган ишлар бирма-бир тушунтириб берилиб, ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Бунда, масъул раҳбарларнинг ўзлари қўл остидаги ходимларга шахсий намуна кўрсатиб, шахсий таркибнинг кундалик юкламасидан келиб чиққан ҳолда вазифаларни тўғри тақсимлаб бериши ва кунлик назорат тизимини йўлга қўйиши талаб қилинди.

Хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилмаган, қўл остидаги шахсий таркибни ортидан эргаштира олмаган, ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйган ва ташаббус кўрсатмайдиган мутасаддиларга нисбатан кескин интизомий таъсир чоралари қўлланилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Text to speech