14 Октябр 2024 йил 877

Бухоро вилояти Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, бўш лавозимларни муносиб номзодлар билан жамлаш, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди

Бугун, Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирокида вилоят ички ишлар органларининг бўш бўлган офицерлик ҳамда сафдорлик лавозимларини муносиб номзодлар билан жамлаш борасидаги шахсий таркиб бўйича буйруғи эълон қилинди.

Бошқарма бошлиғи янги лавозимларга тайинланган ходимлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, ҳар бир ходимнинг галдаги устувор вазифаларини белгилаб берди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини тўғри ва адолатли олиб бориш, тизимни халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш, ходимларни Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, шахсий таркиб ўртасида коррупциоген ҳолатларга қарши иммунитетни шакллантириш, соҳалар кесимида бунга қарши кескин ва аёвсиз кураш олиб бориш лозимлигини қайд этиб, масъулларга бир қатор вазифаларни юклади.

Бундан ташқари, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини бузган ҳар қандай тоифадаги масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан кескин интизомий таъсир чоралари қўлланилиши қатъий белгиланиб, ҳар бир ҳолатга фавқулодда ҳолат сифатида баҳо берилиши таъкидланди.

Text to speech