7 Июл 2025 йил 533

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида ўтган ҳафта давомида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган тезкор йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган видеоконференция алоқа тизими асосида ўтказилган йиғилишда вилоят студиясидан бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва шахсий таркиб, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг тўлиқ шахсий таркиби иштирок этди.

Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида ”Давлат герби - Мустақиллик тимсоли” мавзусида маъруза қилинди. Шундан сўнг:

-жорий йилнинг 6 ойида вилоятда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлили, шу жумладан:

- ўтган ҳафта давомида келиб тушган турли ҳодиса, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга доир хабар ва аризалар, шу билан биргаликда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, айниқса такрорий мурожаатлар билан ишлаш борасида йўл қўйиб келинаётган камчиликлар;

- "E-material" электрон платформасига жойлаштирилган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш;

- ташаббус билан аниқланадиган ҳамда мавҳум ҳолатда содир этилган жиноятларни фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

-олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, айниқса ўғрилик, фирибгарлик, киберхавфсизлик, шу жумладан оғир ва ўта оғир турдаги, оила-турмуш доирасида содир этилаётган, оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирлар ва бунда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;

-хотин қизлар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар, муқаддам судланганлар  ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, спиртли ичимлик таъсирида, кўча ва жамоат жойларида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни кучайтириш;

-Президентимизнинг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сон Қарори асосида ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;

-жорий йилнинг 22–29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан вилоятда ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви ҳамда апрель ойида вилоят ички ишлар бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат текшируви давомида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги ва шу жараёнда берилган манзилли кўрсатма ва топшириқларнинг ижроси бирма-бир муҳокама қилинди.

Якунда, шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш юзасидан топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилиб, хизмат фаолияти давомида бир қатор қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш бўйича қабул қилинган қарорлар эълон қилинди.

Аксинча, ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар, пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Text to speech