21 Январ 2025 йил 1865

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари (ИИВ Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети) бакалавриатининг кундузги таълим шаклига 2025/2026 ўқув йили бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови бошланганлигини маълум қилади

2025 йилнинг 21 январь кунидан Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига мурожаат қилишлари сўралади, 2025 йилнинг 28 февраль кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 ИИВ Академияси кундузги бўлимига:

 Академияга ёши 17 дан кичик (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, бўйи 165 см дан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160 см дан паст бўлмаган қизлар, умумий ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари (сафдор ва сержантлик лавозимларида хизмат қилаётган)нинг мурожаатлари қабул қилинади. Ўқиш муддати 3 йил.

 Жамоат хавфсизлиги университетига:

Университетга ёши 17 дан кичик (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, номзодлар қуйидаги йўналишлар бўйича:

-Йўл-патруль хизмати (бўйи 175 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 170 смдан паст бўлмаган қизлар);

-Патруль-пост хизмати (бўйи 170 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 165 смдан паст бўлмаган қизлар);

-Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш (бўйи 165 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160 смдан паст бўлмаган қизлар);

Умумий ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ички ишлар органлари ходимлари (сафдор ва сержантлик лавозимларида хизмат қилаётган)нинг мурожаатлари қабул қилинади. Ўқиш муддати 3 йил.

Хорижий давлатлар таълим муассасаларига:

Муассасаларга ёши 18 дан кичик (қабул йилида 18 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, бўйи
165 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160 смдан паст бўлмаган қизлар, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал маълумотга эга бўлган:

ИИВ Бухоро Академик лицейи битирувчилари, ҳарбий Академик лицейлар битирувчилари, Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (лавозимида камида олти ой иш стажига эга бўлиши шарт)нинг мурожаатлари қабул қилинади. Ушбу йўналиш бўйича ҳужжат топширадиган номзодлардан рус тилида диктант синовлари олинади.

 Манзил: Бухоро шаҳри, Навоий шох кўчаси, 6а-уй.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998-90-613-52-32     91-401-41-19

Text to speech