25 Январ 2024 йил 1504

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида матбуот анжумани ҳамда бошқарма ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бугун, 25 январь куни ўтган ҳисобот йили давомида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда жорий 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича кенг жамоатчиликка ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида навбатдаги матбуот анжумани ҳамда вилоят ИИБ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ярим йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Матбуот анжуманини бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шуҳрат Жалолов очиб бериб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов анжуман кун тартибидаги масала бўйича батафсил маълумот берди.

Бунда, тизимда амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар, соҳани “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этишда "фуқаробай" ишлаш орқали ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини таъминлаш ҳамда "Хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида бошқарма ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашининг муҳим масалалари ҳамда унинг аъзолари иштирокида ходимлар фаолиятини шаффоф таҳлил қилиш, кузатиш ва хулосавий фикр билдиришда ўзига хос янгича ёндашув асосида олиб борилаётган чора-тадбирлар иш самарадорлигини ошириш баробарида халқ осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим саналиши борасида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Матбуот анжумани сўнгида соҳага тааллуқли ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга бошқарма бошлиғи ва тегишли соҳавий хизмат масъуллари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Text to speech