25 Сентябр 2024 йил 2158

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида "Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир қилинган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар" мавзусига бағишланган танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди

Сўнгги бир неча йилда жамиятнинг барча соҳалари қатори ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Тизимда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси халқ манфаатларига хизмат қиладиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўлида дастурул амал бўла оладиган тузилмага айланмоқда, десак муболаға бўлмайди. Албатта бу йўналишда Ички ишлар органлари ходимларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлими, вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида “Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир етилган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар” шахсий таркиб эътиборига етказилиб, келгусида қонунийликни таъминлаш, ижрочилик ва хизмат интизомига риоя қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маъсул ходими подполковник Ғ.К.Набиев, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник О.А.Хасанов, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Ш.Ш.Хайдаров иштирок етиб йиғилиш иштирокчиларига мавзу доирасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида маъсуллар томонидан ходимларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Text to speech