23 Май 2024 йил 1480

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида "Сўнги қўнғироқ" тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган тезкор йўриқнома ўтказилди

Жорий йилнинг 23 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи Икромжон Турсунов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Эркин Мажидов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа тааллуқли идоралар масъул раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида Йўриқнома йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференсалоқа тизими асосида ўтказилган мазкур йиғилишда ҳудудий ички ишлар органлари студияларидан соҳага тааллуқли масъул идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни, Ички ишлар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг норматив ҳужжатлари асосида жорий йилнинг 25 май куни барча умумтаълим мактабларида "Сўнги қўнғироқ" тадбирларни ўтказиш бўйича белгилаб берилган тавсиялар, бунда хавфсизлик чораларини кўриш бўйича кўрсатмаларнинг ижроси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган манзилли ишлар, куч ва воситалар тақсимоти, уларнинг хизмат фаолиятини ташкиллаштириш борасидаги вазифалар бирма-бир тушунтириб берилди.

Норматив ҳужжатларда келтирилган топшириқлар ҳамда тавсиялардан келиб чиқиб, ҳудудий ички ишлар органларида тезкор штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир йўналишга масъул раҳбарларни бириктириш, уларнинг зиммаларидаги вазифалар юзасидан аниқ ва манзилли кўрсатмалар берилди.

Text to speech