Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг ички ишлар органлари тезкор-қидирув хизмати ходимлари ҳамда фахрийларига табриги
Ҳурматли тезкор қидирув хизматининг раҳбар ва жонкуяр ходимлари, қадрли устоз ва фахрийлари, Сизларни бугунги қутлуғ сана билан самимий муборакбод этаман.
Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз бошчилигида инсон қадри учун тамойили асосида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида, ижтимоий, демократик, маъмурий ва ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ўзгаришларнинг амалий самарасини бугун, халқимиз кундалик ҳаётида кўриб, ҳис қилмоқда, бутун жаҳон ҳамжамияти эътироф этмоқда.
Мамлакатимизда яратилган барқарор ижтимоий-сиёсий ва ижобий криминоген муҳит туфайли бугун давлатимиз йирик сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт тадбирларига мезбонлик қилмоқда.
Бундай етакчилик позициясига, энг аввало мамлакатда тинчлик ва осойишталикни ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминламай туриб эришишнинг амалда имкони йўқлигини барчамиз жуда яхши биламиз.
Шуни чуқур англаган ҳолда, сўнгги йилларда ички ишлар органларини профессионал ва янада халқчил тузилмага айлантириш учун соҳа босқичма-босқич трансформация қилинди ҳамда бу жараён фаолиятимизнинг муҳим ажралмас ва зарурий қисмига айланди.
Албатта, ислоҳотларни жиноятчиликка қарши курашишда асосий локомотив бўлган тезкор-қидирув хизмати фаолиятисиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.
Ички ишлар органларининг ўзига хос шонли тарихига эга бўлган Тезкор-қидирув хизмати энг асосий вазифаларни бажарувчи йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу соҳада хизмат қилувчи ходимлар теран ақл, ўта синчков, қилни қирқ ёрадиган, юксак касб маҳорати, жисмонан чиқиққан ва намунали хизмат фаолиятига эга бўлиши талаб этилади.
Бугунги кунда вилоят Ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган тезкор ходимлар, ушбу соҳанинг жонкуяр фахрий устозлари билан ҳамкорликда жиноятчиликнинг ҳар қандай турига қарши муросасиз кураш олиб бориб, мамлакатимизда хавфсизлик ва тинчликни таъминлаш йўлида фидойилик билан хизмат олиб бормоқдалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Тезкор-қидирув хизмати ички ишлар органларининг раҳбар кадрларини етиштириб берадиган энг асосий соҳаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Мустақилликнинг илк йилларидан ҳозирги кунга қадар тинчлик осойишталикни таъминлаш, уюшган жиноятчилик, коррупция, гиёҳвандлик, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда қаҳрамонлик кўрсатган, ушбу соҳада ўз мактабини ярата олган фахрийларимизни, шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда бугунги кунда самарали меҳнат қилиб келаётган фидоий тезкор ходимларни самимий табриклайман.
Машаққатли, шу билан бирга шарафли хизматингизда улкан зафарлар, соҳа ривожи йўлида амалга ошираётган ишларингизда муваффақият, оилангизга тинчлик ва хотиржамлик, ўзингизга эса мустаҳкам соғлик тилайман!