10 Феврал 2025 йил 2333

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов ҳузурида ҳафтанома йиғилиши ўтказилди

Видеоконференцалоқа тизими орқали ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.

Танқидий таҳлилий-тарзда ўтган муҳокамада:

-жорий йилнинг январ ойида ҳамда февраль ойининг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар таҳлили;

Очилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар самарадорлигини ошириш;

-суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли ўтказиш ва якуни бўйича қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;

-"E-material" тизимига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаган ҳолда ҳал этиш;

- вилоятдаги мавжуд 544 та маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг ижроси;

-олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар, айниқса ўғрилик ҳамда фирибгарлик жиноятларини олдини олишга доир профилактик тадбирлар ва бунда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;

- муқаддам судлаган, пробация назорати остидагилар, профилактик ҳисобда турганлар билан ишлаш;

-кундузги ҳамда тунги патруллик йўналишларининг кунлик дислокацияларининг қай даражада ташкил этилганлиги, таҳлил ва кундалик вазиятга қараб қайта тақсимот қилиш;

-хотин қизлар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар;

-мактаблар, техникумлар, касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ҳамкор идоралар билан биргаликда "Давомат" ва бошқа махсус ҳамда тезкор профилактик тадбирларни кучайтириш;

-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, айниқса, қотиллик, тан жароҳати етказиш, оила турмуш доирасидаги, шу жумладан оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш;

-оилавий низоларни ҳал этишда "Вобкент тажрибаси" асосида кундалик муҳокамаларни доимий равишда сифатли ўтказиш ва чора-тадбирларни белгилаш;

-уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тезкор ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш;

-кибержиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ҳамда ҳуқуқий онгни оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини кучайтириш, шу билан бирга пластик карта билан боғлиқ ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олишга доир "хонадонбай" ва "фуқаробай" тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали аҳолининг кибергигиена бўйича саводхонлигини ошириш;

-Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси негизида ташкил этилган ва бугунги кунда тест режимида ишлаётган "Қалқон" кузатув марказидаги ишларни якунига етказиш ва янада такомиллаштириш бўйича берилган топшириқларнинг ижроси;

-ҳудудлар бўйлаб замонавий видеокузатув камераларини ўрнатиш ва марказга интеграция қилиш;

-мавжуд камераларни тафтишдан ўтказиш ва носозларини замонавий камераларга алмаштириш;

-"маҳаллабай" ва "соҳабай" тартибда жиноятларнинг муҳокамасини ташкиллаштириш ва келгусида жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб бориш;

- 79 та "қизил" тоифадаги маҳалаларга бириктирилган масъулларнинг дастлабки иш натижалари таҳлили;

Президентимизнинг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш;

-вилоят ва шаҳар туманларнинг 3-секторлари фаолиятини такомилаштириш, ҳудудларда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, маиший муаммоларига ечим топиш, камбағалликни қисқартириш борасидаги манзилли ишларнинг бугунги кун ҳолатидаги натижалар;

-аҳолининг муқобил электр энергияси манбаларидан, жумладан, қуёш панелларидан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича тарғибот тадбирларини янада жадаллаштириб, манзилли ишларни кучайтириш;

- аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини олиб борган ҳолда "Хавфсиз кўча" ҳамда "Хавфсиз йўлак" лойиҳаларини ташаббусли бюджетда ютиб олиш орқали молиялаштиришнинг афзалликларини тушунтириш йўли билан манзилли ишларни ташкиллаштириш;

-ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш;

-кадрларни жой-жойига қўйиш, ўқитиш, касбий, жанговар, жисмоний тайёргарликларини ошириш;

-ходимларнинг мавжуд муаммоларини "ходимбай" тизим асосида ўрганиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ҳар бир топшириқни белгилаб берилган санада бажариб ахборот бериш, бунда раҳбарлар қўл остидаги шахсий таркибнинг кундалик вазифаларини тўғри тақсимлаган ҳолда назорат қилишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.bviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: