Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Баҳодирхўжа Шарипов бошчилигида Ғиждувон туманида масъуллар билан учрашув ўтказилди
Учрашувда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар масъуллари, фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда "ZOOM" платформаси орқали маҳаллалар "еттилик" вакиллари иштирок этишди.
Жараёнда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Бунда, туманда мавжуд 75 та маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, содир этилган қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан орқали манзилли бартараф этиш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маҳалларда фаолият олиб борувчи "еттилик" вакилларининг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг мавжуд муаммоларини биргаликда ҳал этиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш орқали пировардида туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида тавсиялар берилди.
Шунингдек, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 465-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, дала четларига мевали ва манзарали дарахтларни экиш, ички ариқ ва зовурларни бетонлаштириш, ҳашар қилинган ариқлар атрофини ободонлаштириш, боғ ва узумзорларда агротехник тадбирларни ўтказиш, электр энергияси тежамкорлигини таъминлаш мақсадида қуёш панелларини ўрнатиш билан боғлиқ берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, экин ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилмалар қуриш, самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликларни олдини олиш борасида ҳам тушунтиришлар берилди.