26 Декабр 2023 йил 1240

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон туманида сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла ходимлари ҳамда мурожаатларига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этдилар.

Қабулда кўтарилган 10 дан ортиқ фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилди.

Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ижобий ҳал этиш борасида манзиллари аниқ топшириқлар берилди.

Text to speech