18 Сентябр 2024 йил 720

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғиждувон туманининг Кўлижаббор маҳалласида ўрганишлар олиб борди

Айни кунларда Ички ишлар бошқармаси бошлиғига бириктирилган "Кўлижаббор" маҳалласида алоҳида дастур ва йўл харитаси асосида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, ҳозирда якуний босқичга етиб келган.

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов "Кўлижаббор" маҳалласида бўлиб, туман сектор раҳбарлари, тааллуқли масъуллар ҳамда маҳалла еттилиги ҳамроҳлигида ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг бориши, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Жараёнда коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини яхшилаш, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда куз қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги ишлар ҳам кўздан кечирилиб, галдаги вазифалар борасида масъулларга аниқ ва манзилли топшириқлар берди.

Хабарингиз бор давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан ҳудудлардаги камбағал оилалар сектор раҳбарларига бириктириб берилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ғиждувон тумани Кўлижаббор маҳалласида истиқомат қилувчи ўзига бириктирилган кам таъминланган оилалар муаммоларини ўрганиб, масъулларга тегишли топшириқлар берган эди.

Бугунги ўрганишлар давомида вилоят 3-сектор раҳбари ушбу фуқаролар билан яна бир бор учрашиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган йўл хариталари ижроси юзасидан амалга оширилатёган ишлар ва уларнинг дастлабки натижалари билан ҳам яқиндан танишди.

Маҳаллада иқтисодий ўсиш драйверини яратиш, аҳолининг томарқадан унумли фойдаланиш маданиятини шакллантириш, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхона хўжаликларини яратиш орқали камбағал оилаларнинг даромадини ошириш борасида ўзининг бир қатор тавсиялари ҳамда кўрсатмаларини берди.

Бу каби ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Text to speech