24 Январ 2025 йил 1093

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов бошчилигида Бухоро шаҳрида криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида бириктирилган масъуллар билан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугунги кунда Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли топшириғига асосан Бухоро шаҳридаги 65 та маҳаллаларга бириктирилган масъул раҳбарлар ва ходимлар иштирокида "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўтказилган муҳокамада ушбу ишларнинг натижадорлиги таҳлил қилинди.

Жараёнда ҳудудлардаги мавжуд тизимли муаммоларни ўрганиш, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, шу жумладан, 54 тоифага киритилган шахслар билан манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш, маҳаллаларни рақамлаштириш, замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш ва кузатув марказига интеграция қилиш борасида топшириқлар берилди.

Бундан ташқари аҳоли ўртасида турли жиноий тажовузларга нисбатан иммунитетни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказишни кучайтириш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

Text to speech