Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда тизимда самарали фаолият юритиб нафақага чиққан фахрийлар иштирокида учрашувлар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал-майор D.A.Nazarmuxammedov томонидан ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашувларда, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Акбар Юсупов, ИИБ "Фахрийлар кенгаши" раиси Файзулло Бибутов, ММИ ва КБТХ масъуллари, ҳамда ички ишлар органларида кўп йиллар садоқатли хизмат олиб борган фахрийлар иштирок этдилар.
Бугунги кунда Бухоро вилояти ички ишлар органларида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сураётган 6300 дан ортиқ фахрийлар мавжуд.
Самимий мулоқотларда ушбу фахрийларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилиб, уларни жойида ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, фахрийлар, айниқса якка ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, оромгоҳларда соғломлаштириш ва даволашни ташкил этиш, зиёратгоҳларга экскурсиялар ташкиллаштириш, ва бошқа ижтимоий аҳамиятли тадбирларни амалга ошириш юзасидан келгусидаги ишлар белгилаб олинди.
Шунингдек, тадбирлар давомида фахрийларнинг хонадонларига ташриф буюрилди, уларнинг ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари тақдим этилди.