5 Январ 2024 йил 2810

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан Қоракўл туманининг "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларида жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга ошираётган ишлар жойида ўрганилди

Бугун, 5 январь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Оқил Ҳасанов, бошқарма бошлиғи ўринбосари, ММИ ва КБТХ бошлиғи подполковник Умид Утаев бошчилигидаги масъуллар Қоракўл туманида бўлишди.

Бунда, туманнинг жиноятчилик салмоғи юқори бўлган "Эскиқала" маҳалласида криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Жараёнда маҳалланинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берилди.

Маҳаллада фаолият олиб борувчи "еттилик" вакиллари иштирокида “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қўшма Қарор ижроси бўйича белгилаб берилган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чораларини кўриш борасида ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech