2 Июл 2024 йил 1637

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Қоракўл тумани сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллалар "еттилик" вакиллари иштирокида ўтказилаётган ўқув-амалий семинарида маъруза қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг кўрсатмасига асосан Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани танлаб олиниб, Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги Академиялари, Жамоат хавфсизлиги Университетининг профессор ўқитувчилари ҳамда вилоят сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, мижозбай ишлаш механизмини ҳамда "маҳалла еттилиги" нинг фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи уч кунга мўлжалланган ўқув-амалий семинарлари ўтказилмоқда.

Мазкур семинар доирасида ташкил этилган машғулотларнинг иккинчи кунида бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳам иштирок этиб, туман сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллалар "еттилик" аъзоларига "Миграциядан қайтиб келган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, "фуқаробай" назорат қилиш ва ҳисобини юритиш амалиётини йўлга қўйиш, криминоген вазияти оғир "қизил тоифа" га кирган маҳаллаларда манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш" мавзусида маъруза қилиб, илмий асосланган тушунчалар, тегишли тавсия ва топшириқларини берди.

Мазкур ўқув амалий семинари давом этмоқда.

Text to speech