Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов томонидан навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди.
Бугун ўтказилган тезкор йиғилишда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлар раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, Бухоро шаҳар “М.Ашрафий” маҳалласи “Максим Карим” кўчаси мисолида тайёрланган лойиҳа асосида жойларда рақамлашган, хавфсиз, намунали ва обод кўчаларни барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Авазбек Иномов масъуллигида Шофиркон туманини интеллектуал камералар билан жиҳозлаш ва тўлиқ қамровга олиш борасида ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти ҳам ўтказилди.
Бундан ташқари, бугунги кунга қадар вилоятимиз ҳудудларида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига омил бўлган сабаблар танқидий таҳлил қилиниб, очилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш;
- суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли ўтказиш, "E-material" тизимига келиб тушаётган ҳужжатларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш;
- мавжуд 544 та маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарнинг ижроси, 79 та қизил тоифали маҳаллаларга бириктирилган масъулларнинг иш фаолиятидаги камчиликлар, муқаддам судлаган, пробация назорати остидагилар, профилактик ҳисобда турганлар билан ишлаш, хотин қизлар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тезкор ҳамда профилактик тадбирларнинг натижалари, кибержиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар;
- мурожаатлар билан ишлаш борасидаги йўл қўйиб келинаётган камчиликлар;
- шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари бирма бир танқидий таҳлиллар асосида муҳокама қилинди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, топшириқлар ижросини белгилаб берилган санада бажариб ахборот бериш, бунда раҳбарлар қўл остидаги шахсий таркибга шахсий намуна кўрсатиб, кундалик вазифаларни тўғри тақсимлаган ҳолда назорат қилишлари қатъий талаб қилинди.