Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди
Бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан ўтказилган тезкор йиғилишда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этишди.
Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган муҳокамада ўтган ҳафта давомида вилоят ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари амалга ошириши учун белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси танқидий таҳлил қилиниб, галдаги вазифаларни белгилаб олишга доир қуйидаги масалалар бирма бир муҳокама қилинди.
- муқаддам берилган ҳар бир кўрсатма ва топшириқларнинг ижросини таъминлаш ва ҳар бир белгилаб берилган вазифа юзасидан тақдимот тайёрлаш, шу жумладан:
- ҳар бир маҳалла, ҳудудий ички ишлар органларининг бўлинма ҳамда бўлмалари, соҳавий хизматлар, мустақил бошқарма ва хизматлар кесимида 2025 йилга мўлжаллаган манзилли ишларга доир йўл хариталари;
- 2024 йил учун очилган номенклатура йиғма жилдлари, турли китоб ва журналларни соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари кесимида белгиланган тартибда тикиб топшириш, бунда махфийлик тартибига тўла риоя қилиш ҳамда янгиларини очиш;
- хизмат соҳаларда замонавий ахборот технологияларни жорий қилиш, рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар;
- вилоятимиз ҳудудларида содир этилиб салмоғи юқорилигича қолаётган жиноятлар, айниқса оғир ва ўта оғир турдаги, қотиллик, оилавий зўравонлик, оғир танжароҳати етказиш, шунингдек, ўғрилик, фирибгарлик, кибержиноятлар, оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга доир профилактик ишларнинг ҳолати;
- муқаддам судланганлар, профилактик ва пробация ҳисобида турувчи шахслар, шу жумладан узоқ муддатга кетган, қайтиб келганлар билан ишлаш бўйича муқаддам берилган топшириқлар ижроси;
- қидирув эълон қилинган шахсларни ушлаш, мавҳум ҳолатда содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда бедарак йўқолганларни топиш борасида олиб борилаётган тезкор тадбирларнинг натижадорлиги;
- бундан ташқари аниқланадиган жиноятлар юзасидан тезкор тадбирлар самарадорлигига эришиб, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш;
- вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда профилактик тадбирларни кучайтириш;
-"E material" электрон тизимига жойланган материаллар бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарорлар қабул қилиниши, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган материаллар юзасидан процессуал ҳаракатларни сифатли ҳамда тезкор билан ўтказиб, якуний ва қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
- махсус муассасаларда сақланаётганлар билан олиб борилиши лозим бўлган ишлар;
- вилоят ички ишлар органларидаги бўш сафдор, сержант ҳамда офицерлар таркиби лавозимларини муносиб кадрлар билан жамлаш борасидаги ишлар;
- шахсий таркибнинг кучайтирилган хизматга ўтиши муносабати билан, кундалик иш тартибини шунга мос равишда ташкиллаштириш ва идоравий назоратни олиб бориш, бунда ходимлар ўртасида ижро ҳамда хизмат интизоми, шунингдек, қонунийликни мустаҳкамлаш;
- вилоят ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар, хусусан, яқинлашиб келаётган "Янги йил" тантаналари вақтида, байрам арчаси ўрнатиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатлар ва кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишга доир бажарилиши лозим бўлган вазифалар бирма-бир муҳокама қилинди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан раҳбар ходимларнинг ҳисоботлари тингланиб, уларга қўшимча равишда яна бир қатор вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида ижро ва хизмат интизомига оғишмай амал қилиш, ҳар бир топшириқни белгиланган муддатларда бажариб ахборот бериш, бунда шахсий масъулият ва жавобгарлик қатъий қилиб белгиланди.