Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида кенгайтирилган таркибдаги танқидий-таҳлилий муҳокама йиғилиши ўтказилди
Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирокида ўтказилган танқидий-таҳлилий муҳокама йиғилишида қуйидаги масалалар:
- жорий йилнинг 9 декабрь куни бошқарма бошлиғи ҳузурида ўтказилган тезкор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлашнинг ҳолати;
- вилоятда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган олди олиниши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига омил бўлган сабаб ҳамда шарт-шароитлар;
- яқинлашиб келаётган Янги йил байрам тадбирлари давомида жамоат транспортлари, бозорлар, савдо мажмуалари ҳамда расталарида содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган ўғрилик (киссавурлик) жиноятларини олдини олишга қаратилган тезкор ҳамда профилактик тадбирлар самарадолигини ошириш;
- қидирув эълон қилинган шахсларни ушлаш ҳамда мавҳум ҳолатда содир этилган жиноятларни фош этиш чораларини кўриш орқали жавобгарликнинг муқарралигини таъминлаш, шунингдек бедарак йўқолганларни топиш;
- тергов сифатини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қонунийликни таъминлаш;
- жиноят, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ҳодисалар тўғрисида 102 махсус автоматлаштирилган тизим орқали келиб тушаётган хабарлар, ариза ва бошқа мурожаатлар юзасидан тез ва сифатли суриштирув, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориб, қонуний қарор қабул қилиш;
-"E material" электрон тизимига жойланган материаллар бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарорлар қабул қилиб, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
- маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи муқаддам судланганлар билан олиб бориладиган профилактик тадбирларни кучайтириш;
- доимий яшаш манзили ва машғулот турига эга бўлмаган, мақсадсиз юрган шахсларни белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида Реабилитация марказларига жойлаштириш;
- ов қуролини сақлаш тартиб-қоидаларига бўйсунмаган шахслар билан профилактик ишларни кучайтириш, барча ов қуролига эга бўлган фуқаролар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар олиб бориб, қуролларнинг сақланиш тартиб қоидалари юзасидан текширувлар ўтказиш;
- ички ишлар органларига келиб тушаётган оила турмуш доирасидаги келишмовчиликлар тўғрисидаги мурожаатлар билан ишлаш бўйича “Вобкент тажрибаси” асосида муҳокамаларни сифатли ўтказиш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш;
- муқаддам судланганлар, пробация назорати остида, ички ишлар органлари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳисобида турувчи шахслар билан олиб борилаётган тезкор, профилактик ҳамда ҳамкорликдаги манзилли ишлар;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиясига аъзо идоралар масъуллари билан ҳамкорликда олди олиниши мумкин бўлган жиноятларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар;
-вояга етмаганлар, ёшлар ва аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида, айниқса, узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари, қаровсиз қолган вояга етмаган фарзандлари билан манзилли профилактик тадбирларни кучайтириш;
- вилоятнинг барча маҳаллаларида тузилган “Мигрантлар” телеграмм каналлари орқали узоқ муддатга яшаш, ишлаш, ўқиш ва бошқа мақсадларда чиқиб кетган фуқароларимиз билан алоқа боғлаб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, муаммоларини ўрганиб уларга ҳар томонлама кўмак бериш;
- ҳудудларда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, камералаштириш, яшил энергия манбалари, хусусан қуёш панелларини ўрнатиш ва унинг афзалликлари юзасидан корхона, ташкилот ва муассасалар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, аҳоли хонадонларида тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш билан бирга, аниқ режа асосида манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
- пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлашга доир манзилли, тезкор ҳамда профилактик тадбирлар суръатини ошириш;
- кўча ва жамоат жойларида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги профилактик рейд тадбирларини кучайтириш;
- муқаддам берилган топшириқларда назарда тутилган жорий йилнинг жиноятчилик таҳлилларидан келиб чиқиб, барча соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ўзларининг хизмат вазифалари доираси ҳамда ҳудударнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, келгуси 2025 йилда амалга ошириладиган манзилли ишларга доир “Йўл харита” ларини ишлаб чиқиб, тақдимот қилиши;
- “Хавфсиз ва обод маҳалла” тамойили асосида ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, замонавий кузатув камераларни ўрнатиш;
- кибержиноятларни олдини олишга қратилган тарғибот тадбирларининг янги усулларини қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва бу борадаги манзилли ишларни кучайтириш;
- вилоят ички ишлар органларининг барча соҳаларини рақамлаштириш орқали иш самарадорлигига эришиш;
- йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган йўл инфратузилмаси ва ўтказувчанлигини яхшилашга доир қурилиш таъмирлаш, йўл белгилари билан жиҳозлаш ишларини ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жадаллаштириб, қўпол қоидабузарликларни аниқлаш мақсадида рейд тадбирларини кучайтириш;
- шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизоми ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай коррупциоген ҳолатларга чек қўйиш, бундай салбий ҳолатларни олдини олишга доир манзилли ишларни кучайтириш;
- кундалик хизматни олиб боришга жалб этилган ходимларнинг ўз вазифаларини бажаришга лаёқатини ўрганиш борасидаги ишларни кучайтириб, хизмат олди Йўриқномаларни сифатли ўтказиш, шахсий таркибнинг маънавий маърифий дунёқарашини, жанговар шайлиги, ҳушёрлик ҳамда огоҳликни кучайтирган ҳолда хизмат олиб боришларини таъминлаш;
- вилоят ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар, хусусан, яқинлашиб келаётган "Янги йил" тантаналари вақтида, байрам арчаси ўрнатилган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатлар ва кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишга доир бажарилиши лозим бўлган манзилли ишларни амалга ошириш масалалари бирма бир муҳокама қилинди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, энг аввало муқаддам белгилаб олинган йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бекаму кўст бажариш лозимлиги қатъий талаб қилинди.
Бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ўз сўзи якунида, “интизом, фидойилик ва ҳалоллик билан иш самарадорлигига эришиш мумкинлигини, қатъий тартиб-интизом ҳар қандай раҳбарнинг ўзида бўлиши, у кундалик режа асосида қўл остидаги шахсий таркибга топшириқларни аниқ ва тўғри тақсимлаши, шахсий намуна кўрсатиб одилона бошқарув асосида берилган барча топшириқларнинг ижросини таъминлаши лозимлигини уқтириб ўтди.