14 Декабр 2023 йил 1900

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида “Президент арчаси” ва “Янги йил байрами” тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ҳам соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этишди.

Унда, байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш бўйича зарур бўлган барча ташкилий, профилактик чора-тадбир белгилаб олинди.

Ушбу муҳим оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида хавфсизликни юқори даражада таъминлаш, хато ва камчиликларга йўл қўймаслик кераклиги алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Text to speech