4 Июн 2024 йил 902

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази фаолиятини ўрганди

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлди.

Маълумки, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар назорати ва қаровсиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича самарали фаолиятни ташкил этиш масалалари Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари зиммасига юклатилган.

Бошқарма бошлиғи марказдаги ўрганишлари давомида дастлаб маъмурий бинода ходимлар ва тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, ҳудуднинг санитар ҳолатига алоҳида эътибор бериш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, дарахтларни зарарли ҳашаротлардан ҳимоялаш борасида топшириқлар берди.

Шундан сўнг, якка ҳамда умумий суҳбатлар жараёнида марказга жойлаштирилган болаларнинг ижтимоий муаммолари, оилавий шароитлари, қизишларини ўрганди.

Марказда тарбияланаётган болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида фан ва спорт, ҳунармандчилик тўгаракларига жалб этиш, ҳар бирига психологларни бириктириш чораларини кўриш, тарбияланувчиларни ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида уларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш борасида масъулларга кўрсатмалар берди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бу каби ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech