16 Декабр 2023 йил 2104

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида бошқарма шахсий таркиби иштирокида маънавият ва маърифат дарси ўтказилди

"Коррупсия - тараққиётга жиддий тўсиқ" мавзусида ўтказилган маърифат дарсида мавзу юзасидан ММИ ва КБТХ ходимлари ҳамда Бухоро муҳандислик технология институти доценти Феруз Бафоев маъруза қилди.

Жараёнда ходимларга хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Хизмат мобайнида порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходимларга қатъий чора кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Маърифат дарси давомида ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашган сафдошларига ўрнак бўлиб, фуқароларимизнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликни олдини олишда ўзинг муносиб ҳиссасини қўшиб кетаётганлиги учун, Шофиркон тумани ИИБ бошлиғи подполковник Азамат Исмоилов учинчи даражали "Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун" кўкрак нишони билан, Жондор тумани ИИБ 1-сон ИИБ бошлиғи подполковник Нурмат Ниёзов Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати билан тақдирланди.

Шунингдек, бир гуруҳ махсус унвон олган ходимлар ИИБ бошлиғи томонидан тақдирланди.

"8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун" муносабати билан вилоят ички ишлар органлари ходимлари ҳамда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган вилоятимиз фуқаролари ўртасида ўтказилган “Конституция билимдони” интеллектуал-танловининг ғолиблари ҳам диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech