Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати ташаббуси билан навбатдаги Пресс-тур ташкил этилди
Бухоро вилоятида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш,
соҳани рақамлаштириш орқали янги инновацион технологияларни жорий этиш борасида
амалга оширилаётган ишлар, уларнинг натижалари ҳамда галдаги вазифалар хусусида
ахборот бериш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Пресс-тур
ўтказилди.
Пресс-турни бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шухрат Жалолов очиб бериб, медиа тадбирнинг бориши ҳамда соҳага
доир умумий маълумотларни етказиш учун сўзни мазкур соҳанинг бошлиғи полковник
Каромат Раджабовга берди.
Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
бошқармаси бошлиғи полковник Каромат Раджабов пресс-тур кун тартиби билан йиғилганларни таништириб,
Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида
амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар борасида
маълумот берди.
Шундан сўнг, шаҳар-туман профилактика инспекторлари билан “Онлайн
йўриқнома” жараёни ўтказилди. Бунда Оммавий ахборот воситалари вакилларига
йўриқнома ўтказиш тартиби тўлиқ тушунтирилди.
Шу билан бирга, Оммавий ахборот вакилларига “E-ma‘muriy ish”, “E-Ijtimoiy profilaktika”, “E-Muhokama” электрон платформаларининг ишлаш тартиби, ушбу
лойиҳалар амалиётга тадбиқ этилганидан сўнг эришилган натижа ва иш самарадорлигига
қилган ижобий таъсири хусусида маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳисобга олиш
ягона ахборот тизими” модули доирасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар
борасида ҳам ахборот берилди.
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси билан ташкил этилган Пресс-турнинг навбатдаги манзили
Бухоро шаҳридаги “Ойдин нур” оилани ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш
маркази бўлди.
Бу ерда Ички ишлар
бошқармаси ҳамда Марказ ҳамкорлигида оғир ижтимоий аҳволда қолган, ижтимоий
ҳимояга муҳтож, оилавий, маиший тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, одам
савдоси қурбонига айланган меҳнат муҳожирлари, илгари судланганлар ва якка
ёлғиз аёлларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар хусусида маълумотлар берилди.
Бухоро вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази 1984 йилда ташкил қилинган. Оммавий Ахборот воситаси вакиллари шу куни ушбу
Марказнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Бу ерда ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз
қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган ҳамда давлат
ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаган ёшлар билан ишлаш борасида
амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар тақдим этилди.
Пресс-тур иштирокчиларининг кейинги манзили Бухоро тумани Работиқалмоқ
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани бўлди.
"Рақамлашган Обод ва хавфсиз" маҳалла тамойили асосида қайтадан
бунёд этилган маскан ОАВ вакилларининг диққат марказида бўлди.
Жараёнда, бугунги кунда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига ечим
топиш, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалла
еттилик вакилларининг ҳамкорликдаги иш фаолияти билан танишилди.
Работиқалмоқ маҳалласи тўлиқ камералаштирилган бўлиб, ушбу замонавий
камералар профилактика инспекторининг хизмат хонасига интеграция қилинган.
Пресс-тур иштирокчилари ушбу тизим билан ҳам яқиндан танишишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини
тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 5 октябрь кунидаги Фармони асосида “Ахборот
тизимларини интеграция қилиш орқали маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни электрон шакллантириш, кўриб чиқиш ва ҳисобини юритиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички
ишлар вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрь кунидаги қўшма қарори имзоланган.
Мазкур қўшма қарор асосида 2021 йил
сентябрь ойидан бошлаб, профилактика инспекторлари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши, шунингдек профилактика инспекторларининг суд мажлисларида “масофавий” мобил видеоконференцалоқа тарзида қатнашиш тартиби жорий этилди.
Унга кўра,
яшаш манзили суд биносидан узоқ жойларда яшайдиган, судга кела олмаслиги бўйича узрли сабаблари бўлган (иш, касаллик) ҳолларда
маъмурий иш ҳужжатларининг сканер варианти «E-ma'muriy ish» тизими орқали базага юкланади ва суд томонидан қабул қилиниб, суд муҳокамаси вақти белгиланади.
Работиқалмоқ Маҳалла ҳуқуқ-тартибот
масканида бўлган медиа тур доирасида ОАВ вакиллари “Online sud” жараёни билан ҳам танишишди.
Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил
31 май – 1 июнь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида профилактика инспекторлари учувчисиз учадиган аппаратлар билан таъминланди.
Пресс-тур давомида ушбу тажриба ҳам ўрганилди. Бунда маҳалла ҳудудида
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, хизмат
самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш, турли ностандарт вазият ва ҳудудларда
фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминлашда дронларнинг аҳамияти юқори
бўлаётгани алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг,
вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қўшма Дастур асосида аёллар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида ташкил этилган “Муқадассан аёл” мобил тарғибот гуруҳининг фаолияти билан танишилди.
Шу билан
бирга, Пресс-тур иштирокчилари ушбу маҳалладаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тикувчилик корхонасида бўлишди.
Пресс-тур
доирасидаги сўнгги манзил, Работиқалмоқ маҳалласи профилактика катта инспектори капитан Шаҳоб Исмоиловнинг хизмат уйи бўлди. Бу ерда ходим ҳамда унинг оила аъзолари яшаши учун
яратилган шароитлар билан яқиндан танишилиб, самимий суҳбат олиб борилди.
Пресс-тур давомида ОАВ
вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча
саволларга жавоблар олишди ва тизим самарадорлигини оширишга доир бир қатор
таклифларни билдиришди. Улар
томонидан билдирилган таклифлар юзасидан зарурий чора -тадбирлар белгилаб
олинди.