23 Июн 2025 йил 1307

Бухоро вилояти ички ишлар органларининг 5 ой 20 кунлик иш натижалари танқидий таҳлил қилинди

Бугун, 23 июнь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган таркибдаги ҳафтанома йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган видеоконференция алоқа тизими асосида ўтказилган йиғилишда вилоят студиясидан Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва шахсий таркиб, ҳудудий студиялардан ушбу ҳудудларга вилоят ИИБдан бириктирилган масъул соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг тўлиқ шахсий таркиби иштирок этди.

Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида “26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан “Гиёҳвандлик - умр заволи”” мавзусида маъруза қилинди. Шундан сўнг:

-жорий йилнинг 5 ой 20 кунида вилоятда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлили, шу жумладан:

- кундалик келиб тушаётган турли ҳодиса, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга доир хабар ва аризалар, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, айниқса такрорий мурожаатлар билан ишлаш борасида йўл қўйиб келинаётган камчиликлар;

- "E-material" электрон платформасига жойлаштирилган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш;

- қўзғатилиши мумкин бўлган материаллар юзасидан суриштирув ва терговга қадар текширув, жиноят ишлари доирасида дастлабки тергов ҳаракатларини сифатли ва тўлақонли ўтказиб қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш, суд-тергов органларидан яшириниш эҳтимоли юқори бўлган гумон қилинувчи ва айбланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораларини тўғри танлаш, бу жараёнда жиноятларни ҳисобдан яширишга умуман йўл қўймаслик;

- Бухоро вилояти ҳокимлиги, Прокуратура, ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ёшлар ишлари бошқармалари ҳамда Миграция агентлиги вилоят филиали билан биргаликда ишлаб чиқилган “Бухоро вилояти ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” ги Қўшма қарорига мувофиқ ҳаракатга келтирилган жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар бир нечта махсус, тезкор ҳамда профилактик тадбирларни ўз ичига олган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” тадбирларининг дастлабки натижалари, шу жумладан:

- ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар, очилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

-олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, айниқса ўғрилик, фирибгарлик, транспорт воситасини олиб қочиш, йўл транспорт ҳодисалари, тан жароҳати билан боғлиқ, киберхавфсизлик, шу жумладан оғир ва ўта оғир турдаги оила-турмуш доирасида содир этилаётган, оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирлар ва бунда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш;

-хотин қизлар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар, муқаддам судланганлар  ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, спиртли ичимлик таъсирида, кўча ва жамоат жойларида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни кучайтириш;

-жорий йилнинг 22–29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви, апрель ойи давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат текшируви давомида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги;

- Президентимизнинг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори талаблари асосида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ва ярим йиллик учун мўлжанлланган чора-тадбирларнинг ижроси;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 801-сонли Қарори талаблари асосида маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ижтимоий профилактик тадбирларнинг бугунги кундаги ҳолати;

-Ички ишлар вазирининг 2025 йил 3 апрель кунидаги 182 сонли буйруғи билан ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбар ходимларига бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар;

-“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида” ги ПФ-143-сонли Фармон ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарорига асосан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган камбағал оилалар билан олиб борилаётган чора-тадбирлар;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрель кунидаги 153-сонли “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда 155-сонли “Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси;

“Бухоро тажрибаси” асосида профилактика катта инспекторларининг хизмат фаолиятида фойдаланиш учун берилган учувчисиз аппарат (дрондан) лардан фойдаланиш амалиёти ҳамда якунда шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, хизмат фаолияти давомида бир қатор қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулар раҳбар ва ходимларга нисбатан кўрилган интизомий таъсир чоралари шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Text to speech