Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Икромжон Турсуновнинг мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан байрам табриги
Ҳурматли, ҳамкасблар!
Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрами муносабати билан ички ишлар органларининг барча ходимларини ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини ва фахрийларимизни самимий муборакбод этаман.
Бугунги кунда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ҳамма соҳаларда кенг кўламдаги ислоҳотлар бошланиб, изчил давом эттирилмоқда.
Маълумки, бугун юртимизда “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосий шиорга айланди.
Бундан мақсад – энг чекка ҳудудларда ҳам хавфсиз ва ҳар бир фуқаро учун муносиб шароитларни яратиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишдан иборат.
Бу йилги мустақиллик байрами “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғоя асосида нишонланмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман!
Зиммангиздаги масъулиятли вазифаларни шараф билан адо этишингизда, Сизга куч-қувват, матонат, омад ва зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин.
Ватанимиз истиқболи порлоқ, диёримиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда, озод ва обод юртимизнинг мустақиллиги абадий бўлсин!
Икромжон Турсунов
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник.