Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида ўтган ҳафта сарҳисобига бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган видеоконференция алоқа тизими асосида ўтказилган тезкор йиғилишда вилоят студиясидан Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва шахсий таркиб, шаҳар ва туманлар ИИБ бошлиқлари, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг тўлиқ шахсий таркиби иштирок этди.
Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида ”Китоб - тафаккур хазинаси” мавзусида маъруза қилинди. Шундан сўнг:
-жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларга нисбатан қонуний қарорлар қабул қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар ҳамда йўл қўйилган тизимли хато ва камчиликлар;
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши билан ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
-шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари бирма-бир муҳокама қилинди.
Кўтарилган ҳар бир масала бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилиб, уларнинг ижроси ва натижаси мутасадди раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги асосида назоратга олинди.
Шу билан бирга, Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июль кунидаги 282-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг август ойи "Инсон қадри учун" шиори остидаги "Ижтимоий ҳимоя ойлиги" деб эълон қилинганлиги ҳамда мазкур ойлик доирасида амалга ошириладиган манзилли ишлар юзасидан батафсил тушунтириш берилиб, шахсий таркиб эътиборига барча зарур маълумотлар тақдим этилди.
Йиғилиш давомида хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолатда қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган айрим масъул ходимлар ва раҳбарларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилганлиги эълон қилинди.
Аксинча хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг буйруғи билан рағбатлантирилди ва тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.