9 Сентябр 2024 йил 988

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида 8 ойлик иш натижалари таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди

Видеоконференцалоқа тизими асосида ўтган муҳокамада бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирок этди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда қуйидаги масалалар:

-вилоят ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш, очилмаган жиноятларни фош этиш, олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик;

-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, "қизил" ва "сариқ" маҳаллаларда тезкор ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириб, «яшил» тоифали маҳаллалар сонини ошириш;

-илгари судланган, профилактик, пробация ҳисобида турувчи, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан манзилли ишлаш;

-тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб бориш, "E material" тизими билан ишлашдаги камчиликлар;

-ариза ва хабарларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;

- секторлар фаолиятида самарадорликка эришиш; аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига ечим топиш, горизонтал ҳамда вертикал тартибда вилоят 3-секторига қарашли ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари суръатини ошириш;

- хизмат интизоми ҳамда қонунийликни таъминлаш, коррупциоген ҳолатларга йўл қўймаслик, «ходимбай» тизими асосида ходимларнинг яшаш шароити, мавжуд муаммоларини ўрганиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Юқоридаги ҳар бир масала юзасидан тегишли масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи сентябрь ойининг 10 санасидан бошлаб вилоят ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш борасида "Зарбдор ойлик" эълон қилинганлигини айтиб ўтиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз ҳудудида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитларни бирма-бир таҳлил қилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасидаги манзилли профилактик тадбирларни кучайтириш, мурожаатлар билан ишлаш, шунингдек, шахсий таркиб томонидан ижро ва хизмат интизоми ҳамда қонун талабларига қатъий риоя қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таъмагирлик ва порахўрлик каби иллатларнинг ходимлар томонидан содир этилишига йўл қўймаслик бўйича қатор кўрсатма ва топшириқларини берди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан 6-октябрь кунига қадар ўтказиладиган Бухоро шаҳри ҳам мезбонлик қилаётган Футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионати учрашувларини белгиланган талаблар асосида ўтказилишини назорат қилиш, оммавий-маданий тадбирлар даврида фуқароларимизнинг, бундан ташқари вилоятимизга ташриф буюраётган хорижий делегациялар ҳамда сайёҳлар хавфсизлигини энг юқори даражада таъминлаш юзасидан масъул раҳбарларга бир қатор кўрсатмалар берди.

Шу билан бирга, аҳоли, корхона ва ташкилотлар вакиллари, кенг жамоатчилик билан муқобил электр энергияси манбаларидан ҳамда энергия тежовчи технологиялардан фойдаланишнинг афзаллилари, видеокузатув камераларини ўрнатиш борасида тарғибот тадбирларини кучайтириш юзасидан ҳам топшириқлар берилди.

Якунда кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳамда ҳудудларга масъул этиб бириктирилган соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech