27 Июн 2025 йил 130

Бухоро вилояти Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, бўш лавозимларни муносиб кадрлар билан жамлаш, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди

Бугун, Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи бошчилигида тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари томонидан вилоят ички ишлар органларининг бўш сафдорлик, сержант ҳамда офицерлар таркибидаги лавозимларига тавсия этилган номзод ходимлар иштирокида бўш лавозимларни муносиб кадрлар билан жамлаш мақсадида тайёрланган шахсий таркиб бўйича буйруқ лойиҳаси муҳокама қилинди.

Бошқарма бошлиғи янги лавозимларга тайинланиши назарда тутилган ходимлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, ҳар бир ходимнинг галдаги устувор вазифаларини белгилаб берди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини тўғри ва адолатли олиб бориш, тизимни халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш, ходимларни Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, шахсий таркиб ўртасида коррупциоген ҳолатларга қарши иммунитетни шакллантириш, соҳалар кесимида бунга қарши кескин ва аёвсиз кураш олиб бориш лозимлигини қайд этиб, масъулларга бир қатор топшириқлар берди.

Бундан ташқари, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини бузган ҳар қандай тоифадаги масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан кескин интизомий таъсир чоралари қўлланилиши қатъий белгиланиб, ҳар бир салбий ҳолатга фавқулодда ҳолат сифатида баҳо берилиши таъкидланди.

Text to speech