Бухоро вилояти Ички ишлар органлари фахрий ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди
Ички ишлар органлари фахрийларини ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг бой ҳаётий ва амалий тажрибаларидан унумли фойдаланиш, ёш авлодни Ватанга ва бурчга садоқат руҳида тарбиялашдаги нуфузини ошириш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар органлари фахрий ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловда ҳар бир туман-шаҳар Ички ишлар бўлимларидан фахрий ходимлар иштирок этишди.
Ушбу кўрик-танловда фахрий ходимларнинг йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан фотолавҳалар ҳамда «Устоз-шогирд» анъанаси, Фахрийлар мактаби, ёшларга оид давлат сиёсати, шунингдек давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича амалга оширилган ишларини ҳайъат аъзоларига тақдим этиш, ижтимоий-сиёсий мавзудаги савол-жавоблар шартлари ва шахмат ўйини бўйича беллашдилар.
Кўрик-танлов якунига кўра Шофиркон тумани тумани ИИБ фахрий ходими истеъфодаги старшина Муртазо Латипов 2-ўринни, Когон шаҳар ИИБ фахрий ходими истеъфодаги майор Қахрамон Ғуломов 3-ўринни қўлга киритган бўлса, Жондор тумани ИИБ фахрий ходими истеъфодаги капитан Махрам Махмудов 1-ўринни эгаллаб кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
Ғолиб бўлганлар бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир фахрий ходимни ватанига ва халқига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ёш авлодни Ватанга ва бурчга садоқат руҳида тарбиялашдаги нуфузини оширишини таъминлайди.