26 Июн 2025 йил 771

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

Тадбирда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатиб, жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотларни тарқатиш, айниқса, Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг омма эътиборига етказиш борасидаги ОАВ вакилларининг кўрсатаётган хизматларини алоҳида этироф этиб, йиғилганларни байрам муносабати билан муборакбод этди.

Тадбир давомда бошқарма бошлиғининг тегишли буйриғи билан вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати, ЙҲХБ ҳамда Қўриқлаш бошқармаси матбуот гуруҳи ходимлари пул мукофоти билан тақдирландилар.

Шундан сўнг, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, вилоятимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, манзилли ишлар хусусида матбуот, телевидение, радио ва интернет саҳифаларида фаол тарғиб этишда беназир ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech