Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоатчилик билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вилоятнинг олис ва чегара ҳудудларида амалий ўрганиш ишларини олиб борди
Бошқарма бошлиғи Қоракўл ва Олот туманларида бўлиб, ички ишлар органлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни ўрганди.
Қоракўл туманидаги ўрганишлари давомида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири доирасида хизмат олди Йўриқнома ўтказиб, тунги хизматга жалб этилган ходимлар ва куч воситаларга уларнинг вазифалари, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш борасида зарурий кўрсатма ҳамда тавсияларини берди.
Шундан сўнг, туманда криминоген вазият нисбатан оғир ҳисобланган “Қоракўл” маҳалласида амалий ўрганишлар олиб борилди. Маҳалладаги жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати таҳлил қилиниб, маҳалла вакиллари ва профилактика инспекторларининг ҳисоботлари эшитилди. Улар томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар, тузилган "маҳаллабай" йўл хаританинг бандлари ижроси, аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот тушунтириш ишлари, муаммоли оилалар, низолашаётган фуқаролар билан ишлаш тизими, шу жумладан вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, ушбу тоифа шахсларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган тадбирлар ўрганилди ва тегишли тавсиялар берилди.
Навбатдаги манзил вилоятнинг энг олис, чегара ҳудуди ҳисобланган Олот тумани.
Ушбу туманнинг Наврўз маҳалласи жиноятчилик кўрсаткичи нисбатан юқори ҳисобланади. Бу ерда бўлган бошқарма бошлиғи мазкур маҳалладаги вазиятни алоҳида ўрганди. Ҳудудда амалга оширилган профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, аҳоли ўртасида олиб борилган манзилли ишлар, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалла вакиллари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан учрашиб, уларнинг фаолиятига амалий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, масъуллар туман марказида пиёда юриб “Хавфсиз тун” тадбири доирасида хизмат олиб бораётган куч-воситаларнинг фаолиятини ҳам кўздан кечирдилар. Хизмат интизоми, аҳоли билан мулоқот маданияти, вазиятга қараб тезкор қарор қабул қилиш қобилияти юзасидан шахсий таркибга бир қатор тавсия ҳамда аниқ кўрсатмалар берилди.
Бошқарма бошлиғи бошчилигидаги бундай амалий ёрдам ва назорат-ўрганиш ишлари белгиланган график асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом эттирилади.