25 Апрел 2025 йил 164

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бир қатор маъмурий биноларида капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар Бошқарманинг Даволаш-профилактика муассасалари Тиббиёт бўлими Госпитали ҳамда Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими маъмурий биноларида олиб борилаётган қурилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг боришини жойига чиқиб ўргандилар.

Бунда, реконструкция ишлари олиб борилаётган иншоотларни юқори сифат, замон талаблари асосида таъмирлаш, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш, белгиланган қурилиш таъмирлаш графиги асосида ишларни якунлаб, фойдаланишга топшириш юзасидан бир қатор тавсиялар ҳамда топшириқлар берилди.

Шунингдек, яна бир муҳим масала, биноларда энергия тежовчи замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали электр энергияси тежамкорлигига эришиш борасида ҳам масъулларга кўрсатмалар берилди.

Text to speech