Бухоро вилояти Ички ишлар органлари томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди
Бугун, 26 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳафта давомида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган йиғилишда Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар ва ўрта бўғин раҳбарлари ва барча ходимлари, видеоконференцалоқа тизими асосида барча ҳудудий ички ишлар органларининг тўлиқ шахсий таркиби иштирок этди.
Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси амалда" ҳамда "Кашандалик - умр заволи" мавзуларида машғулот ўтказилди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 5 ойи 25 куни мобайнида содир этилган жиноятлар таҳлили;
-1 май кунидан 30 июнь кунига қадар ўтказилиши белгиланган “Қорадори-2025” тезкор профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар;
-вилоят ИИБ бошлиғининг фармойиши асосида жорий йилнинг 10 май кунидан, 10 июнь кунига қадар вилоятимизда ўтказилиши белгиланган “Назорат” тезкор профилактик тадбирларининг дастлабки натижалари;
-шу жумладан, ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар, очилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирларнинг самарадорлиги;
-суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли ўтказиш;
-мурожаатлар билан ишлаш, "E-material" тизимига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш;
-олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, айниқса ўғрилик, фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ, оила-турмуш доирасида содир этилаётган жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирлар ва бунда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;
-хотин қизлар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар;
-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, тан жароҳати етказиш, оила турмуш доирасидаги, шу жумладан оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш;
Президентимизнинг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори талаблари асосида ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма-бир танқидий таҳлил асосида муҳокама қилинди.
Якунда, шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.