25 Май 2024 йил 1542

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов "Сўнги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди

Бугун, 25 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов Бухоро шаҳридаги 23-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб ўтган "Сўнги қўнғироқ" тадбирида қатнашди.

Тантанали тадбир вилоят ҳарбий горнизони оркестри ҳамда ўқувчилар жўрлигида Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини куйлашдан бошланди.

Шундан сўнг, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўз сўзида бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун мамлакатимизда яратилган кенг кўламли имкониятларни эътироф этиб, ушбу шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда келажакда ватанимизнинг мард, жасур, юксак билимли ва салоҳиятли ёшлари бўлиб етишишлари зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида Ички ишлар бошқармаси буйруғи билан яхши натижаларга эришган ўқитувчи ва ўқувчилар бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу билан бирга, мактаб маъмурияти томонидан таълим даргоҳи билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган намунали ота-оналар ва ўқишда барчага ўрнак бўлиб юқори натижаларга эришган ўқувчилар ҳам тақдирланди.

Шу куни ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар, барчага байрамона кайфият улашди.

Тадбирдан сўнг бошқарма бошлиғи мактаб фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида, ўқитувчи ва ўқувчи ёшларга яратилган шарт шароитларни кўздан кечирди.

Жараёнда мактаб кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.

Text to speech