29 Июн 2024 йил 1707

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

Тадбирда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Акбар Юсупов, бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Жараёнда, сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатиб, жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотларни тарқатиш, айниқса Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг омма эътиборига етказиш борасидаги ОАВ вакилларининг кўрсатаётган хизматлари алоҳида этироa этилди.

Тадбир давомда бошқарма бошлиғининг тегишли буюриғига кўра ИИБ Ахборот хизмати ҳамда ЙҲХБ матбуот гуруҳи ходимлари пул мукофоти билан тақдирландилар.

Шундан сўнг, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, вилоятимиздаги мавжуд кенг ва қулай имкониятларни республика матбуоти, телевидение, радио ва интернет саҳифаларида фаол тарғиб этилишида беназир ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари, бошқарма бошлиғининг, ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech