13 Май 2024 йил 1084

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида тезкор йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 13 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси кичик мажлислар залида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан тезкор йиғилиш ўтказилди.

Бунда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этишди.

Тезкор йиғилишда Ички ишлар бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби, мурожаатлар, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар юзасидан ариза ва хабарларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш, назорат ва ижрочилик интизомини кучайтиришга доир масалалар кўриб чиқилди.

Ҳар бир кўрилган масала юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, ҳудудий ички ишлар органларига масъул этиб бириктирилган соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Жараёнда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида" ги буйруғи асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот муҳокамаси ҳам ўтказилди.

Text to speech