Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманининг Улфалбиби ҳамда Нодирабегим маҳаллалари аҳолиси муаммолари ечимига бағишланган сайёр қабулларни ўтказди
Расмий саҳифаларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов аҳоли билан доимий мулоқот қилиб, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш борасида бевосита жойларга чиқиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб келмоқда.
Бугун ҳам куннинг биринчи ярмида бошқарма бошлиғи вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманининг "Улфатбиби" ҳамда "Нодирабегим" маҳаллаларида аҳоли мурожаатлари ечимига қаратилган сайёр қабулларини ўтказди.
Вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган дастлабки юзма-юз очиқ мулоқот "Улфатбиби" маҳалласида ўтказилди. Бу ерда ган 10 дан ортиқ фуқароларнинг 20 га яқин турли масалалардаги мурожаатлари бирма бир кўриб чиқилди.
Шундан сўнг "Нодирабегим" маҳалласига борилиб, бу ерда ҳам 10 га яқин маҳалла фуқароларининг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Ушбу иккала маҳаллада ўтказилган қабул давомида асосан иш билан таъминлаш, таълим кредити, тадбиркорликни кенгайтиришда амалий ёрдам бериш, электр таъминотидаги паст кучланишни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакларини барпо этиш, сунъий нотекисликлар ҳамда тартибга солувчи светофор ўрнатиш масалаларлари кўтарилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бошқарма бошлиғи аҳоли билан мулоқотда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, кўтарилган муаммолар асосида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, маҳаллаларда янги иш ўринларини яратиш, асосан «Темир», «Ёшлар» ва «Аёллар» дафтарларига кирган, шунингдек ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Албатта, бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборатдир.