Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси аппарати шахсий таркиби билан навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди
Бугун, 6 январь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби иштирокида "Яшил бойликлар - саломатлигимиз ва фаровон ҳаётимиз манбайи, 2025 йил Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланган машғулот аввалида ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз ижтимоий сиёсий ҳаётида содир бўлган янгиликлар юзасидан тайёрланган видеолавҳа шахсий таркиб эътиборига етказилди.
Шундан сўнг, "Unison Soft" МЧЖ Бухоро вилояти филиали мутахассиси томонидан "Электрон ҳужжат алмашинув тизимида ишлаш тартиби" мавзусида батафсил тушунчалар берилиб, амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Шунингдек, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 30 июль кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширувларини тайинлаш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Машғулот якунида шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ушбу жараёнда қонунчилик талабларига тўла риоя қилиш юзасидан йўриқнома ҳам ўтказилди.