21 Сентябр 2024 йил 720

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.

Ўтмиш ва тарих – бу икки сўз ўзининг қамровига жуда катта маноларни мужассам этган.

Ўтмиш ва тарихсиз келажакни барпо этиш, келажакка интилиш мушкул эканлигини барча бирдек англайди ва билади.

Ўтмиш ва тарихни ёдга олиб, у билан ҳар доим суҳбатлашсак, уларнинг насиҳатига қулоқ тутсак, келажакда мақсад қилган юқори марраларни забт этиш ҳам осон кечади.

Шу мақсадда, ички ишлар органларининг босиб ўтган йўлларига назар ташлаш борасида ҳам мамлакатимизда талайгина амалий ишлар олиб борилмоқда.

Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари билан ёш авлодни тарбиялашда «Устоз-шогирд» анъанасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларнинг орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу ишларнинг амалий ифодаси сифатида, Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейида вилоят Ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари ташаббуси билан "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.

Учрашувда узоқ йиллар давомида ички ишлар органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб, ёш авлодга ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фахрий устозлар ўзларининг бой амалий тажрибалари ҳақида лицей ўқувчи ёшларига сўзлаб беришди.

Учрашув якунида фахрийларимиз томонидан ўқувчи ёшларга таълим жараёни давомида интизомли бўлиш энг устувор вазифа эканлиги тушунтирилди.

Text to speech