Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида "Манфаатлар тўқнашуви тараққиёт кушандаси"мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий машғулот ўтказилди
Видеоконференцалоқа тизими асосида ўтган маърифат дарсида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирок этди.
Давлат мадҳиясини ижро этишдан бошланган дарсни бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов олиб бориб, дастлаб Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Иномов Авазбек Сойибжонович, Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Менглиев Улуғбек Норқўзиевич ҳамда Тезкор қидируа хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Эгамбердиев Бахтиёр Азимовичларнинг фаолият йўли билан шахсий таркибни таништириб, уларнинг хизмат фаолиятига оид келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Машғулот мавзуси юзасидан Бухоро Муҳандислик технология институтининг ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шероз Темиров маъруза қилиб, шахсий таркибга батафсил тушунчалар берди.
Бундан ташқари Республикамиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида рўй берган воқеа ҳодисалар акс этган видеолавҳа намойиш қилиниб, ходимларга ҳафта давомида жамиятда содир бўлган воқеликлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.
Машғулот давомида нутқ сўзлаган бошқарма бошлиғи мавзу юзасидан ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, жараёнда, жорий йилнинг 7 ойи 10 кунида вилоятимиз ҳудудларида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш ойлиги" доирасидаги манзилли профилактик тадбирларни кучайтириш, мурожаатлар билаш ишлаш, шунингдек, шахсий таркиб томонидан ижро ва хизмат интизоми ҳамда қонун талабларига қатъий риоя қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таъмагирлик ва порахўрлик каби иллатларнинг ходимлар томонидан содир этилишига йўл қўймаслик бўйича қатор кўрсатма ва топшириқларини берди.
Машғулот якунида бошқарма бошлиғининг буйруғи билан вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишда сидқидилдан хизмат олиб бориб, аниқланган ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига ўзига пора сифатида таклиф этилган 600 АҚШ долларини олмасдан, ушбу ҳолатни тегишли тартибда расмийлаштиргани учун вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими сафдор Қодиров Ғанижон Ҳотамбоевич пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари, вилоят ички ишлар органларининг турли раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият олиб бориб вилоятимиз ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш, юртимиз тинчлиги, фуқароларимиз фаровонлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган полковник Муҳаммедов Сайфиддин Рўзиевични нафақага кузатиш маросими ҳам ўтказилди.