23 Июл 2025 йил 2332

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Когон шаҳар ва Когон тумани маҳаллаларида кенг кўламли ўрганиш ишларини олиб борди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида Когон шаҳар ва Когон туманида кенг кўламли ўрганиш ва таҳлил ишларини амалга оширди. Бунда асосий эътибор криминоген вазияти бир мунча мураккаб маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топишга қаратилди.

Ўрганишлар Когон шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Истиқлол, Бунёдкор, Маҳтумқули, Хўжабарги, Бобур ҳамда Когон туманининг Геофизика, Тараққиёт, Туткунда, Ўбачўли, Янгиҳаёт ва Беклар маҳаллаларини қамраб олди.

Жараёнда қуйидаги йўналишлар:

-маҳаллалардаги криминоген вазият таҳлил қилинди, жиноятчилик ҳолатларини камайтириш, профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди;

-"қизил" тофадаги маҳалаларда содир этилган жиноятлар таҳлили ва келгусида ушбу маҳалаларни "яшил" ҳудудга айлантириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди;

-аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий муаммолари ўрганилди, ишсизлик, коммунал хизматлар, ёшларнинг бандлиги, хотин-қизлар билан ишлаш каби масалалар юзасидан маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилди;

-жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш доирасида ноқонуний қурилмалар ва ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар ҳолати ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди;

-маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати (йўллар, ёруғлик, канализация, ичимлик сув таъминоти) таҳлил қилинди, зарур ҳолларда таъмирлаш, тиклаш ва янгидан қуриш ишлари бўйича маҳаллий ҳокимият ва мутасаддиларга тавсиялар берилди;

-қурилиш ва бунёдкорлик ишлари бўйича режалар кўриб чиқилди, маҳаллалардаги ижтимоий объектлар ҳолати ўрганилди;

-ПҚ-1 сон қарор билан белгилаб берилган вазифалар ижроси, шу жумладан, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл белгиларини янгилаш, светофорларни тиклаш, йўловчилар, айниқса болалар хавфсизлиги масалалари муҳокама этилди.

Ушбу ўрганишлар натижасида маҳаллаларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш, жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши самарали курашиш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ўрганишлар натижалари юзасидан маҳаллий ҳокимият, маҳалла мутасаддилари, фаоллар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Text to speech